Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. Овқатингизни очлар билан баҳам кўринг, Уйсизларга уйингиздан жой беринг. Яланғочни кўрганингизда кийим беринг, Яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг.” Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг. Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз. Шуни унутмангки, оз эккан оз ўриб олади, мўл эккан эса мўл ўриб олади. Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.
Выбор основного перевода