Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, фосиқлар камбағалларга зулм қилиб, Бўлганича бўлсин, деб ташлаб кетгандилар. Ўзлари қурмаган уйларни камбағаллардан тортиб олгандилар. Улар нафс балосига учраган, ҳеч қачон қониқмайдилар. Орзу–ҳавас қилиб йиққан бойликлари уларни қутқармайди. Улар ҳеч нарса қолдирмай, еб битирганди. Шунинг учун фаровонлиги узоққа чўзилмайди. Фаровонлик даврида ҳам улар ғам–ташвишга тўладилар. Уларнинг бошига офату кулфатлар тушади. Фосиқлар қоринларини тўйдириб бўлганларида, Худо уларга бор ғазабини сочади. Уларнинг устига Ўз зарбаларини ёғдиради. Камбағалга зулм қилган Яратувчини таҳқирлаган бўлади, муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади. Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар.
Выбор основного перевода