Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусофир ва етимга ноҳақлик қилманг, беванинг кийимини гаровга олманг. Уларнинг фарзандлари хавфдан узоқ бўлмайди. Ҳукм пайтида уларни эзадилар, Лекин ҳеч ким уларни ҳимоя қилмайди. Қулларим, чўриларим мен ҳақимда шикоят қилганда, Уларга нисбатан доим адолатли бўлганман. Агар қозихонада сўзим ўтишини билиб туриб, Етимларга қарши қўл кўтарган бўлсам, Бой бўламан деб қашшоқни эзган ҳам, бойга совға қилган ҳам камбағаллашади. Беваларга, етимларга, мусофирларга, камбағалларга зулм қилманглар. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар.” Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Выбор основного перевода