Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин.
Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ,
Чунки бузуқ хотин — тубсиз чоҳ, зинокор хотин тор қудуқдир.
Мен мана бу нарсани билдим. Аҳмоқлик бир аёлга ўхшайди. У ўзи тузоқ, юраги тўр, қўллари эса занжирдайдир. У ўлимдан ҳам аччиқроқ экан. Худога маъқул келадиган ишларни қиладиганлар ундан қоча оладилар, лекин гуноҳкор унинг қўлларига тушади.