Ўша инсон умрини фаровонликда ўтказади, Унинг насли юртни мулк қилиб олади.
У ёмон хабардан қўрқмайди, Бутун юракдан Эгамизга умид боғлайди.
Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан, Ейсиз, албатта заминнинг сара ҳосилидан.
Халқим яшайди сокин жойларда, Бехавотир уйларда, хотиржам масканларда.