Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳикматлар
Параллельные места
Ўз ҳаётимда кўрганман, ким ёвузлик, Ғам–ғусса экса, худди ўшани ўради. Юраги қинғир ўз эгрилигидан, яхши одам эса тўғрилигидан мамнун. Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига. Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Унинг олдига борган одам қайтиб келмайди, ҳаёт сўқмоқларига қайтиб қадам босмайди. Мени кўздан қочирган ўзига зарар етказади, мендан нафратланган ўлимни севади.” Эй азизларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Ахир, сизлар бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.
Ҳикматлар
Выбор основного перевода