Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳикматлар
Параллельные места
Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради. Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.” Мен ҳам уларга қаттиқ жазо танлайман. Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан. Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади, Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади. Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар, Менга номаъқул бўлган йўлни танладилар.” Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз, — деб айтмоқда Эгамиз. — Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди. Исроил халқи ҳақида эса шундай дейди: “Итоатсиз ва ўжар халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”
Ҳикматлар
Выбор основного перевода