Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Эй Эгамиз, Сенга қарши гуноҳ қилдик! Қабиҳликларимизга иқрор бўлдик, Ҳа, ота–боболаримизнинг айбларини тан оламиз. Сизларнинг гуноҳларингиз эса ота–боболарингизникидан ҳам ошиб тушди. Мана, ҳар бирингиз ёвуз юрагингизнинг ўжарликларига итоат қиляпсиз, Менга қулоқ солмаяпсиз. Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: «Оталари нордон узум ейишган эди, Болаларининг тиши қамашди.» “Нима учун сизлар Исроил юртида: «Оталари нордон узум ейишган эди, Болаларининг тиши қамашди», деган мақолни ишлатасизлар?
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода