Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Юзлари гувоҳлик бериб турар, Улар Садўм каби гуноҳларини ошкор қилар. Ҳа, гуноҳларини улар яширмас. Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат! Уларнинг ҳолига вой! Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Аммо фосиқларнинг ҳолига вой! Бошларида кулфат, Ахир, қилмишларига яраша қайтади ўзларига. Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.»
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода