Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Сулаймон Эгамиз уйининг девори ичкарисини ердан шифтига қадар садр ёғочидан қилинган тахта билан қоплатди. Полини сарв ёғочи тахтасидан қилди. Ички хона уйнинг ичкарисига қурилган бўлиб, ердан шифтига қадар садр ёғочи билан ажратилган эди. Бу хона Энг муқаддас хона деб аталди. Бу хонанинг бўйи 20 тирсак чиқарди. Асосий хонанинг бўйи эса 40 тирсак бўлиб, бу хона Энг муқаддас хонанинг олд томонида эди. Уйнинг ичкариси садр тахталари билан қопланиб, тахталарга қовоқ ва очилиб турган гуллар сурати шундай ўйилган эдики, девор тошлари кўринмас эди. Энг муқаддас хона Эгамизнинг Аҳд сандиғини қўйиш учун ҳозирланган эди. Ўша хонанинг узунлиги ички тарафдан 20 тирсак, кенглиги 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани тоза олтин билан қоплатди. Садр ёғочидан ясалган тутатқи қурбонгоҳини ҳам олтин билан қоплатди.
Выбор основного перевода