Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди. Уларнинг исмлари қуйидагича эди: Эфрайим қирларида — Банхур, Мохаз, Шалбим, Байт–Шамаш, Элўн–Байт–Ханон деган шаҳарларда — Бандахор, Арбўт ва Сўху шаҳарларида, бутун Хафер ўлкасида — Банхесед, Бутун Нафўт–Дўр деган жойда — Банабунадав (Сулаймоннинг қизи Тўфат Банабунадавнинг хотини эди), Танах ва Магидў шаҳарларида, бутун Байт–Шан ҳудудида — Охилуд ўғли Бано (бу жой Йизрил этагидаги Зоратон шаҳридан Овил–Махла шаҳригача ва Ёхмаём шаҳрининг нариги томонига қадар бўлган ерлардир), Гиладдаги Рамўт шаҳрида — Бангебер, шунингдек, Манаше ўғли Ёвир уруғига қарашли Гилад ўлкасидаги қишлоқлар, Башан ўлкасидаги Аргоб ҳудуди, девор билан ўралган ва дарвозаси бронза тамба билан мустаҳкамланган олтмишта катта шаҳар ҳам унга қарашли эди. Моханайим ерларида — Иддо ўғли Охинадав, Нафтали ҳудудида — Охимас (у Сулаймоннинг қизи Босиматга уйланган эди), Ошер ҳудудида ва Болўт шаҳрида — Хушай ўғли Бано, Иссахор ерларида — Парувах ўғли Ёҳушафат, Бенямин ерларида — Эла ўғли Шимах, Гилад ўлкасида — Ури ўғли Гебер. Илгари Гилад ўлкасида Амор шоҳи Сихўн ва Башан шоҳи Ўг ҳукмронлик қилишган. Яҳудо юртининг ўз ҳукмдори бор эди. Хирам Сулаймон юборган хабарни эшитгач, жуда хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ўша буюк халқни бошқариш учун Эгамиз Довудга доно бир ўғил ато қилибди, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин.” Кейин у Сулаймонга шундай хабар жўнатди: “Менга айтиб юборган гапларингни эшитдим. Садр ва сарв дарахти кесишни сўраган экансан, эҳтиёжингни қондираман. Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг. Биз учун тупроқ тайёрладинг, Илдиз отиб, юртни тўлдирдик. Тоғлар бизнинг соямиз билан қопланди, Баҳайбат садрлар ҳам новдаларимиз билан қопланди. Биз шохларимизни денгизгача ёйдик, Новдаларимиз Фурот дарёсигача чўзилди. Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Ёввойи тўнғизлар уни хароб қилади, Ёввойи жониворлар ундан еб қорнини тўйғизади. Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам! Назар солгин, қара самодан, Бу ток новдасини қўриқлагин. Ўнг қўлинг ўтқазган илдизни, Ўзинг ўстирган новдани қўриқлагин. Ғанимларинг узум токингни қирққан эди, Узум токингни оловда ёндирган эди, Ғазабли боқишингдан улар йўқ бўлсин. Буюк ишлар қилдим: ўзимга уйлар қурдим, узумзорлар барпо қилдим, Севгилим, менга айтгин–чи, Қаерда ўз подангни боқасан? Туш вақти уларни қаерга ётқизасан? Айт менга, яна подачи дўстларинг олдида Уятсиз аёллардай бўлиб юрмай, ахир. Менинг севгилим йигитлар орасида, Ўрмон дарахтлари орасидаги олма дарахтидай ажралиб турар. Мен унинг соясида ўтириб завқ оламан, Унинг меваси жуда шириндир. Қаранглар, у Сулаймоннинг тахтиравонидир, Унинг атрофида олтмишта паҳлавони бор. Улар Исроил халқи орасидаги энг баҳодир жангчилардир. Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда. Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Энди, эй Қуддус аҳли, Яҳудо халқи, Ҳакам бўлинг Мен билан узумзорим ўртасида. Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?! Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Мен уни харобазор қиламан, Энди токларим буталмайди, Ери ҳеч юмшатилмайди. Тиканлар, чангалзор билан қоплансин, Булутларга ҳам амр бераман, Узумзоримга ёмғир ёғдирмасин. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Минг кумуш тангага арзийдиган, токларга тўла бир узумзор бор. Ўша куни мана шу узумзор ҳам чакалакзору тиканзорларга айланади. Тўда–тўда чўпонлар узумзоримни хароб қилдилар, Даламни улар пайҳон қилдилар. Ҳа, гўзал даламни ташландиқ чўлга айлантирдилар. Улар еримни хароб қилдилар, Ташландиқ ерим кўз олдимда қақраб ётибди. Бутун юртим вайрон бўлди, Аммо бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди. Энди бошқа бир масални эшитинглар: бир ер эгаси бор экан. У узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди. Исо шогирдларига деди: “Мен ҳақиқий токман, осмондаги Отам эса боғбондир. Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар. Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари, сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар. Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади.
Выбор основного перевода