Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Менинг севгилим йигитлар орасида, Ўрмон дарахтлари орасидаги олма дарахтидай ажралиб турар. Мен унинг соясида ўтириб завқ оламан, Унинг меваси жуда шириндир. Даштда тутундай кўтарилиб, Кўринаётган нарса нимадир? Ундан аттор растасидаги барча хушбўй атирларнинг ҳиди, Мирра ва хушбўй тутатқиларнинг ҳиди келиб турибди. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, ўша куни сен Мени «Эрим» деб чақирасан, ҳеч қачон «Хўжайиним» демайсан. Баалнинг номини қайта тилингга олмайдиган қиламан. Шунда шогирдлари Исонинг олдига бориб: — Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар. Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб, деди: — Мана, Менинг онам ва укаларим! Гарчи сизлар бу қисқа ҳаётда азоб чекиб яшасангизлар ҳам, Худонинг Ўзи сизларга мадад бериб, барчангизни баркамол, саботли, куч–қудратли ва мустаҳкам қилади. Ахир, иноятга бой Худо Исо Масиҳ орқали сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига шерик қилиш учун даъват этган. Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!
Выбор основного перевода