Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Бошқа худоларга сажда қилманглар. Мен, Эгангизнинг номи Рашкчидир: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Бугун мен сизларга берган бу амрларни юрагингизда сақланглар. Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. Ахир, орангиздаги Эгангиз Худо сизнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худодир. У ғазабланиб, сизларни ер юзидан йўқотиб юборади. Менинг бу сўзларимни юрагингиз ва қалбингизда сақланглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар. Севги ва садоқатни асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй. Чунки рашк эрни ғазаблантиради, эр қасос олганда шафқат қилмайди. Ҳар қандай ҳадяни рад этади, қанча пора берсанг олмайди. Қара, сенинг номингни кафтимга ёзиб қўйдим, Эй Қуддус, доимо кўз ўнгимдасан! Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин! Борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим. Эгамизнинг каломи шудир: «Эй қулим Шалтиёл ўғли Зарубабел, ўша куни, — демоқда Сарвари Олам, — сени Ўз муҳр узугимдай қиламан, чунки Мен сени танлаганман.» Сарвари Оламнинг каломи шудир.” Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз. Борди–ю, Уни рад этсак, У ҳам бизни рад этади.
Выбор основного перевода