Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Донолик уй қурди, уйининг етти устунини қўйди. Қурбонлик келтирди, шароб тайёрлаб, дастурхон ёзди. Хизматкорларини шаҳарнинг энг баланд жойига юбориб, улар орқали: “Ким содда бўлса, бу ёққа келсин”, — деб чақирди, ақлсизларга шундай деди: “Келинглар, таомимдан енглар. Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар. Ғафлатдан воз кечинглар, шунда яшайсизлар, идрок йўлидан юринглар.” Уларнинг олдидан кетишим биланоқ, Севгилимни топдим. Уни маҳкам қучиб, қўйиб юбормадим. Онамнинг уйига олиб келдим. Уни ўз туққан онамнинг хонасига олиб кирдим. Қутқарувчингиз, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Эгангиз Худоман! Яхши бўлинг деб, сизларга йўл–йўриқ кўрсатаман, Юрадиган йўлларингиздан етаклайман. Ҳамма болаларингга Мен, Эганг, таълим бераман, Фарзандларингнинг тинчлиги буюк бўлади. Қулоқ солинг, Менга келинг, Тингланг, шунда яшайсиз. Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман. Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Пайғамбарлар битикларида: “Уларнинг ҳаммасига Худо таълим беради”, деб ёзилган. Отага қулоқ солган, Ундан ўрганган ҳар бир одам Менинг олдимга келади.
Выбор основного перевода