Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Леах: “Нақадар бахтлиман–а! Энди аёллар мени жуда бахтли экан, деб айтишади”, дея ўғлининг исмини Ошер қўйди. Нақшли либосида уни шоҳ ҳузурига олиб келишади, Ортидан қизлар, унинг дугоналари эргашиб келади. Улар шод–хуррамлик ичра келади, Шоҳнинг саройига улар кириб келади. “Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан.” Менинг севгилим қизлар орасида, Тиканлар орасидаги нилуфар гулидайдир! Севгилим, сен тоғларда яшайдиган, Қояларда яширинадиган кабутардайсан. Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай. Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир. Ухладим, лекин юрагим уйғоқ эди. Ана, севгилим чақирмоқда: “Очгин эшигингни, жоним, севгилим, Кабутарим, комилим. Бошим ҳўлдир шудрингдан, Сочларим эса тун шабнамидан.” Эй аёллар гўзали, Севгилингнинг бошқалардан нимаси ортиқ?! Унинг бошқалардан нимаси ортиқки, Сен бизга, ваъда беринглар, деб айтасан?! Севгилим кўҳлик, чиройлидир, Ўн мингтанинг ичида ажралиб турар. Раббимиз Исо билан бирга бўлган эса У билан бир руҳда бўлади. Раббимиз бир, имонимиз ҳам бирдир, бир мақсадда сувга чўмдирилганмиз. Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди.
Выбор основного перевода