Қандай гўзалсан, эй севгилим, Қанчалик гўзалсан! Чачвонинг ортидаги кўзларинг Кабутарлардай мулойимдир. Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг.
Ювиб–таралган, жуни қирқиладиган, Оппоқ эчкилардайдир сенинг тишларинг. Ҳар бирининг эгизи бор, Ўрни ҳеч бўш қолмаган.
Лабларинг қирмизи ғунчалардайдир, Оғзинг ҳам жуда гўзал. Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса Анорлардай қип–қизил.