Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Ерибомнинг хотини ўрнидан туриб, уйига жўнади. У Тирзага етиб келиб, уйининг остонасидан ҳатлаши биланоқ, боласи жон берди. Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, Тирзага қайтиб келди. Башо ҳам оламдан ўтиб, Тирзада ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Элох шоҳ бўлди. Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига йигирма олти йил бўлганда, Элох Исроил шоҳи бўлди. Элох Башонинг ўғли эди. У Тирзада истиқомат қилиб, икки йил ҳукмронлик қилди. У Шамер исмли одамдан тўрт пуд кумушга тепаликни сотиб олиб, у ерга шаҳар қурдирди. Шаҳарни тепаликнинг олдинги эгаси Шамернинг исми билан Самария деб атади. Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради, Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган. Худо Ўз нурини сочар Қуддусдан — Гўзалликда комил шаҳардан. Чиройлисан, эй севгилим, Жуда ҳам хушрўйдирсан, Ям–яшил майсалар бизнинг тўшагимиздир. Маҳбубамнинг нигоҳлари тонгдайдир. Ўзи эса тўлин ойдай гўзал, қуёшдай ёрқин, Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлидир. Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!” Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни мукаммал қилган эди. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Ва ниҳоят, Раббимиз Исо сизнинг қудрат манбаингиз бўлсин, Унинг буюк қудрати сизларни бақувват қилсин.
Выбор основного перевода