Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Қаердалигимни билмасанг, Эй гўзалларнинг гўзали, Поданинг изларидан боргин. Чўпонларнинг чодирлари олдида Ўз эчкиларингни ўтлатгин. Эй севгилим, Сен фиръавн аравасига қўшилган учқур отдай гўзалсан. Кечқурун ўрнимда ётганимда, Бутун қалбим билан севган ошиғимни қўмсадим. Жуда қўмсадим, лекин уни тополмадим. Энди туриб, шаҳарга чиқаман. Шаҳар майдонларию кўчаларида юриб, Севгилимни излайман. Изладим–у, аммо уни тополмадим. Севгилимга эшикни очдим, Лекин у кетиб қолибди. У кетганига юрак–бағрим эзилди. Қидириб, уни топа олмадим, Чақирдим, лекин у жавоб бермади. Шаҳарни айланиб юрган қўриқчилар Мени кўриб қолдилар. Улар мени уриб яраладилар. Ўша шаҳар қўриқчилари Устимдаги рўмолимни олиб қўйдилар. Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Севгилимни топсангиз, айтиб қўйинглар, Унинг ишқи дардида ёнмоқдаман.
Выбор основного перевода