Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Севгилим овози эшитиляпти, Ана қаранглар, у келяпти. Тоғлару қирлар оша келяпти. Севгилим менга шундай дейди: “Тура қол, севгилим, оппоғим, Мен билан юргин. Севгилим, сен тоғларда яшайдиган, Қояларда яширинадиган кабутардайсан. Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай. Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир. Ҳар жиҳатдан гўзалдирсан, севгилим, Сенда ҳеч қандай нуқсон йўқ. Эй жоним, келинчагим, Қалбимни асир қилдинг. Кўзларингнинг нигоҳи билан, Бўйнингдаги маржонинг билан Қалбимни асир қилдинг. Боши энг аъло тилладай гўзал, Жингалак сочлари қарғадай қоп–қорадир. Аммо менинг кабутарим, Комил севгилим ўзгачадир. Онасининг эркаси, Туққан онасининг ягонасидир. Қизлар уни кўриб, у бахтлидир, дейишади, Маликаю канизаклар уни кўриб, мақташади. Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади. Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен ўшанинг олдига кираман. Мен у билан ва у Мен билан овқатни баҳам кўрамиз.
Выбор основного перевода