Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан. Қани, юр, тонгга қадар куёв–келиндай роҳат қилайлик, ҳузур–ҳаловат қилайлик. Эй жоним, келинчагим, Қалбимни асир қилдинг. Кўзларингнинг нигоҳи билан, Бўйнингдаги маржонинг билан Қалбимни асир қилдинг. Келинчагим, лабларингдан бол томар. Асал ва сут тилинг остида, Кийимларинг ҳиди Лубнон ҳидига ўхшар. Ҳа, бу боғда сунбулу заъфарон, Хушбўй қамиш ва долчин, Ҳар хил хушбўй дарахтлар, Мирра ва алоэ, Энг аъло зираворлар ўсади. Севгилим ўз боғига, Хушбўй зираворлар боғига кетди. У нилуфар гуллар териб, Ўз боғидан завқ олгани кетди. Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Нима учун пулингизни Қорин тўйғизмайдиган нарсага сарф қиласиз? Нима учун ишлаб топганингизни Қониқтирмайдиган нарсаларга сарф қиласиз? Эшитинг, Менга қулоқ солинг! Шунда аъло таомларни ейсиз, Ёғли таомлар еб, маза қиласиз. Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз, Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо Сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз.
Выбор основного перевода