Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел. Севгилим меникидир, мен эса уникиман, У нилуфарлар териб, ўз боғидан завқ олади. Кечқурун ўрнимда ётганимда, Бутун қалбим билан севган ошиғимни қўмсадим. Жуда қўмсадим, лекин уни тополмадим. Энди туриб, шаҳарга чиқаман. Шаҳар майдонларию кўчаларида юриб, Севгилимни излайман. Изладим–у, аммо уни тополмадим. Қўриқчилар шаҳарни кезиб юриб, Мени кўриб қолишди. Улардан: “Севгилимни кўрмадингизми?” деб сўрадим. Уларнинг олдидан кетишим биланоқ, Севгилимни топдим. Уни маҳкам қучиб, қўйиб юбормадим. Онамнинг уйига олиб келдим. Уни ўз туққан онамнинг хонасига олиб кирдим. Эй боғларда яшовчи қиз, Дўстларим овозингни эшитишни кутмоқда. Қани, мен ҳам овозингни бир эшитай. Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Маҳбусларга: «Чиқинглар!» демоқдаман. Зулматдагиларга: «Кўрининглар!» деб айтмоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади. Улар на очликни, на ташналикни билади, На гармсел, на жазирама қуёшдан азоб чекади. Меҳр–шафқат кўрсатиб, уларни етаклайман, Уларни булоқларга бошлаб бораман. Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Ота–боболаримизни ва уларнинг чўпонларини денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани? Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар. Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: «Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб айтмайдиган бўлади. Бунинг ўрнига улар: «Исроил наслини шимолдаги юртдан ва сургун қилинган бошқа барча юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб онт ичадиган бўлади. Улар ўз юртларида яшашади.” Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради. Мен Ўзим қўйларимга чўпон бўламан. Уларга ором бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди. Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди.
1 2 3 4 5 6 7 8
Выбор основного перевода