Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Севгилим, сен тоғларда яшайдиган, Қояларда яширинадиган кабутардайсан. Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай. Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир. Қандай гўзалсан, эй севгилим, Қанчалик гўзалсан! Чачвонинг ортидаги кўзларинг Кабутарлардай мулойимдир. Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг. Сен Тирза шаҳридай гўзалдирсан, севгилим, Қуддус шаҳридай хушрўйдирсан, Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлисан.
1 2 3 4 5 6 7 8
Выбор основного перевода