Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Қандай гўзалсан, эй севгилим, Қанчалик гўзалсан! Чачвонинг ортидаги кўзларинг Кабутарлардай мулойимдир. Гилад қирларидан ёйилиб тушаётган Қоп–қора қўйлардайдир сенинг сочларинг. Кўзлари эса булоқлар бўйидаги кабутарлардай, Чашмалар бўйидаги, сутга чўмдирилган каптарлардайдир. Сен Тирза шаҳридай гўзалдирсан, севгилим, Қуддус шаҳридай хушрўйдирсан, Байроқлари кўтарилган қўшиндай савлатлисан. Қандай гўзал ва хушрўйсан, Ҳузурбахш севгилим менинг.
1 2 3 4 5 6 7 8
Выбор основного перевода