Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Либосингдан мирра, алоэ ва долчиннинг Хушбўй ҳидлари уфурар. Фил суяги билан безатилган саройларда Чолғу наволари сени шод қилар. Нақшли либосида уни шоҳ ҳузурига олиб келишади, Ортидан қизлар, унинг дугоналари эргашиб келади. Улар шод–хуррамлик ичра келади, Шоҳнинг саройига улар кириб келади. Атир мойларинг қанчалик хушбўй! Ёқимли атир каби номинг ҳар тарафга таралар. Шунинг учун қизлар сени севарлар. У мени ўз меҳмонхонасига олиб кирди, Мени ўз севгиси билан қоплади. Эгамиз қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, Шундай деган эди: “Сени мангу севги билан севдим, Сенга содиқ бўлиб келдим. Мен эса уни меҳр ила етаклагандим, Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим. Бўйнидан бўйинтуруқни олиб ташлагандим, Мулойимлик билан уни боққандим. — Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди. Олдимга келган одамни эса Мен охиратда тирилтираман. Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар. Мен мақсадимга етдим ёки камолотга эришдим, деб айтолмайман. Аммо мен унга етишай, деб интиламан, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсад учун мени Ўзиники қилиб олган.
1 2 3 4 5 6 7 8
Выбор основного перевода