Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Терим қорайиб кетган, Танам иситмадан ёняпти. Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир, Таъзим қил унга, у хўжайинингдир. Саройда малика нақадар гўзал! Либослари олтин билан безатилган. Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар чодирлари орасида яшайман. Эй Қуддус қизлари, Кийигу ёввойи оҳулар ҳақи онт ичинг. Вақт–соати келмагунча, Севгини қўзғатманг, уйғотманг. Севгилим, сен тоғларда яшайдиган, Қояларда яширинадиган кабутардайсан. Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай. Овозинг жуда ширин, юзинг гўзалдир. Лабларинг қирмизи ғунчалардайдир, Оғзинг ҳам жуда гўзал. Чачвонинг ортидаги ёноқларинг эса Анорлардай қип–қизил. Эй Қуддус қизлари, ваъда беринглар, Севгилимни топсангиз, айтиб қўйинглар, Унинг ишқи дардида ёнмоқдаман.
1 2 3 4 5 6 7 8
Выбор основного перевода