Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Худо ниманидир бузса, қайта қуриб бўлмайди, Агар У қамаб қўйса, ҳеч ким қочиб кета олмайди. Довуд хонадонининг калитини унга бераман. У очганда, ҳеч ким беркитолмайди. У беркитганда, ҳеч ким очолмайди. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ. Ҳа, сизлар Муқаддас ва Солиҳ бўлган Исони рад қилиб, Унинг ўрнига бир қотилнинг озод бўлишини талаб қилдингизлар. Яна шуни биламизки, Худонинг Ўғли келиб, ҳақ Худони таниб–билишимиз учун бизга ақл–идрок берди. Биз Исо Масиҳ билан бирга яшар эканмиз, ҳақ Худо билан ҳам бирга яшаймиз. Исо Масиҳ ҳақ Худодир ва абадий ҳаёт манбаидир. Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир.
Выбор основного перевода