Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
«О, мен бойман, — деб мақтанасан, эй Эфрайим. — Мен ўзимга давлат орттирдим, Боримни пешана терим билан топдим. Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.» Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога шукур! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди. Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатан ҳам доно бўлади. Хоҳлаган ҳамма нарсангизга эришиб олдингизми?! Бой бўлиб кетдингизми?! Бизсиз ҳукмронлик қиляпсизми?! Қани, энди ҳақиқатан ҳам ҳукмронлик қилаётган бўлсангиз эди, биз ҳам сизлар билан бирга ҳукмронлик қилсак.
Выбор основного перевода