Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин тоза олтиндан лавҳа ясат. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай қилиб, «Эгамизга бағишланган», деб ўйиб ёздир. Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Шаҳарни ўраб турган деворнинг умумий узунлиги 18.000 тирсак бўлади. Ўша вақтдан бошлаб шаҳарнинг номи «Эгамиз шу ердадир» бўлади.” Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига Ёқуб, Бутрус ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Имонлилар жамоатининг устуни ҳисобланмиш бу ҳаворийлар биз билан қўл ташлашди: мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлишди. Самовий Қуддус эса озоддир: у бизларнинг онамиздир! Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди.
Выбор основного перевода