Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳозир созандаларимиз карнай, най, лира, чанг, арфа, доира ва бошқа чолғу асбобларини чаладилар, сизлар эса мук тушиб шоҳ Навухадназар ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қиласизлар. Эй шоҳ ҳазратлари, сиз берган амрингизга биноан чолғу асбобларининг садоларини эшитган ҳар бир одам мук тушиб олтин ҳайкалга сажда қилиши керак эди, шундай эмасми? Аммо мен сизларга лутф айлаб яна бир имконият бераман. Ҳозир чолғу асбобларининг садоларини эшитишингиз биланоқ, мук тушиб мен ўрнатган ҳайкалга сажда қиласизлар. Акс ҳолда, ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланасизлар. Шунда сизларни менинг қўлимдан биронта худо ҳам қутқара олмайди! Мунажжимлар уйга кириб, Болани ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, Болага таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тортиқ қилдилар. Хизматкор шоҳнинг оёғига йиқилиб: — Озгина сабр қилинг, ҳамма қарзимни тўлайман, — дебди. Унинг юрагидаги сирлари фош бўлади. Шунда у мук тушиб: “Чиндан ҳам Худо сизлар билан экан”, дейди–да, Худога сажда қилади. Шунда йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Зот олдида ерга мук тушиб, сажда қилишарди. Тожларини тахт олдига қўйиб, шундай дейишарди: Тўртта мавжудот: “Омин!” — деди. Оқсоқоллар эса мук тушиб, сажда қилдилар. Ҳамма фаришталар тахт атрофида, оқсоқоллар ва тўртта мавжудот атрофида турар эдилар. Улар тахт олдида мук тушиб, Худога сажда қилган ҳолда Шунда Худонинг ҳузуридаги ўз тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга мук тушдилар. Улар Худога сажда қилиб дедилар: Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўрт мавжудот ерга мук тушиб: “Омин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!” — дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар. Мен фариштага сажда қилиш учун ўзимни оёқлари остига ташладим. Лекин у менга деди: — Йўқ, менга сажда қилма! Фақат Худога сажда қил! Мен ҳам сенга ўхшаб Худога хизмат қиляпман, Исо ҳақида шаҳодат берадиган сен ва биродарларинг сингари, Худонинг хизматкориман. Дарҳақиқат, Исо ҳақида шаҳодат берганлар пайғамбарлардир, улар Худонинг ҳақ хизматкорларидир. Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимдан кейин, бу нарсаларни менга кўрсатган фариштага сажда қилмоқчи бўлиб, ўзимни унинг оёқларига ташладим.
Выбор основного перевода