Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эртаси куни Яҳё шогирдларининг иккитаси билан яна кечаги жойда эди. У ўтиб кетаётган Исога қараб: — Ана, Худонинг Қўзиси! — деди. Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди. Исо ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди–да, улардан: — Сизларга бирон нарса керакми? — деб сўради. — Раввий, Сиз қаерда турасиз? — дейишди улар. (Раввий “устоз” демакдир.) — Юринглар, кўрасизлар, — деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўрганларида, соат тўрт бўлиб қолган эди. Шунинг учун улар ўша куни Исо билан қолишди. Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унга эргашганлардан бири Эндрус эди. Эндрус Шимўннинг укаси эди. У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) Эндрус акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо унга қараб: — Сен Юҳанно ўғли Шимўнсан. Сенинг исминг Кифас бўлади, — деди. (Кифас юнончада Бутрус, яъни “тош” демакдир.)
Выбор основного перевода