Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқ йўлбошчилари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Қолган халқ эса қуръа ташлади, чунки ҳар ўнта хонадондан биттаси муқаддас Қуддус шаҳрига кўчиб бориши, қолган тўққизтаси бошқа шаҳарларда қолишлари керак эди. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилгандан кейин муқаддас Қуддус шаҳрига бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди. Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни 42 ой оёқ ости қиладилар. Мен муқаддас шаҳар — янги Қуддусни кўрдим. Қуддус самодан, Худо ҳузуридан тушиб келаётган эди. У куёви учун безаниб олган келинчакка ўхшар эди. Кимда–ким бу китобдаги башорат сўзларидан бирортасини чиқариб ташласа, Худо ҳам ўша кишини бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан бенасиб қилади.
Выбор основного перевода