Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди. Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.” Шу пайт Бутрус сўради: “Ҳазрат, бу масални фақат бизга айтяпсизми ё ҳаммагами?” Раббимиз Исо шундай жавоб берди: “Ишончли ва ақлли уй бошқарувчиси ким? Хўжайин бундай одамни ўз хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади. Хўжайин уйга қайтганда ўша хизматкорини юмуш устида кўрса, хизматкор нақадар бахтлидир! Сизларга чинини айтай: хўжайин ўша хизматкорини бутун мулки устидан бошқарувчи қилиб қўяди. Борди–ю, у хизматкор кўнглида: «Хўжайиним ҳали бери қайтиб келмайди» деб, бошқа хизматкорларни ура бошласа, еб–ичиб, маст бўлса, хизматкор кутмаган кунда, ўйламаган соатда хўжайини келиб қолади, хизматкорини қаттиқ жазолаб, бошига садоқатсизларнинг кунини солади. Ахир, Раббимиз Исо, кечаси ўғри тушгандай, ногаҳон келишини ўзингиз биласиз–ку! Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайлик. Биз уйғоқ, ҳушёр бўлишимиз керак. Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Кимки ҳаётдан завқланишни, Бахтли умр кўришни истаса, У тилини ёмон сўздан тийсин, Оғзини ёлғон гапдан асрасин.
Выбор основного перевода