Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Нуҳга айтди: “Мен бутун ер юзидаги инсонларни қириб ташлашга қарор қилдим. Чунки ер юзи уларнинг дастидан зўравонликка тўлиб–тошди. Энди уларни бутун ер билан бирга йўқ қилмоқчиман. Қаттиқ ёғочдан ўзингга кема яса, кеманинг ичида хоналар ҳам ясаб, кеманинг ички ва ташқи томонини қора сақич билан суваб чиқ. Кеманинг узунлиги 300 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлсин. Кеманинг томини ясаганингда, том билан кеманинг девори оралиғида бир тирсак очиқ жой қолдир. Эшигини кеманинг ён томонидан яса. Кемани уч қаватли қилиб яса. Мен ер юзини тўфонга бостириб, тирик жонзотнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Ер юзидаги жамики мавжудот нобуд бўлади. Сен билан эса Мен аҳд қиламан. Сен кема ичига кирасан, сен билан бирга ўғилларинг, хотининг, келинларинг ҳам киради. Ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан — эркаги ва урғочисидан кема ичига ўзинг билан олиб кирасан, токи тўфон пайтида улар сен билан бирга тирик қолсин. Қушларнинг, ҳайвонларнинг, судралиб юрувчи жониворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар бир туридан жуфт–жуфт қилиб, ўзинг билан олиб кирасан, токи улар тирик қолсин. Ўзинг билан озиқ–овқатларнинг ҳар бир туридан ғамлаб ол. Озиқ–овқатлар оиланг билан барча жонзотларга егулик бўлади.” Нуҳ ҳамма нарсани Худо амр этгандай қилди. Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди. Сўнг эса Ўз каломи орқали қадимги дунёни ўша сувлар гирдобига чўктирганди.
Выбор основного перевода