Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади. Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. “Қани, туринглар! Шимолдаги юртдан қочинглар, — демоқда Эгамиз. — Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам туринглар, — айтмоқда Эгамиз. Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббий бурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади. Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади. Фаришталар Унинг Шоҳлигидан гуноҳга ундаган ҳаммани ва барча бадкирдорларни йиғиб оладилар.
Выбор основного перевода