Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биродарларим, маҳкум бўлмаслигингиз учун бир–бирингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз Исо остонада турибди! Биродарлар, булар қачон, қайси пайт содир бўлиши ҳақида сизларга ёзишимизнинг ҳожати йўқ. Ахир, Раббимиз Исо, кечаси ўғри тушгандай, ногаҳон келишини ўзингиз биласиз–ку! Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар. Бироқ, биродарлар, сизлар зулматда юрмайсизларки, бу кун ўғрига ўхшаб, кутилмаганда келиб, сизларни ҳайратда қолдирса! Сизлар ёруғликда яшайсиз, ҳаммангиз кундуз кунга тегишлисиз. Ахир, биз зулматга, тунга тегишли эмасмиз.
Выбор основного перевода