Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Каломинг, эй Эгам, то абаддир, У самоларда мустаҳкам туради. Каломинг моҳияти ҳақиқатдир, Адолатли қоидаларинг то абад давом этади. Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Мен берадиган нажот эса то абад бўлади, Менинг ғалабам бекор қилинмайди. Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади. Бироқ Тавротдан бир нуқтанинг йўқолишидан кўра, еру осмоннинг йўқолиши осонроқдир.
Выбор основного перевода