Қайси шаҳар ёки қишлоққа кирсангиз, у ерда ўзингизга муносиб одамни топиб, кетгунингизча ўша одамнинг уйида туринглар.
Агар у муносиб хонадон бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша хонадонда қолади. Агарда номуносиб бўлса, тилаган тинчлигингиз ўзингизга қайтиб келади.
Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар: — Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз.