Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чунки улар Муқаддас битиклардаги, Исо ўликдан тирилиши керак деган сўзларни шу пайтгача тушунмаган эдилар. Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар. Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру осмонни Ўз каломи орқали яратганини улар инобатга олмайдилар. Ўшанда Худо еру осмонни сувлар орасидан пайдо қилганди. Сўнг эса Ўз каломи орқали қадимги дунёни ўша сувлар гирдобига чўктирганди. Ҳозирги еру осмонни эса Худо Ўз каломи билан қиёмат кунигача асраб турибди. Қиёмат куни У ҳозирги дунёни оловга ем қилиб, барча бетавфиқларни ҳалок этади. Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар. Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти. Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукур қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди. Улар ўзларини ақлли деб ҳисоблайдилар, аслида эса нодондирлар. Ҳозирги ожиз ва хор бўлган танамиз, қудрату улуғворликка тўла равишда тирилади.
Выбор основного перевода