Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худога берган қасамингни бажарганингдай, шоҳнинг ҳам амрига итоат қил. Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди. Ҳар бир инсон ўзининг устидан ҳукмрон бўлган ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд бўлган ҳар бир ҳокимиятни эса Худо тайин этган. Мана шу сабабдан солиқ ҳам тўлаш лозим. Чунки амалдорлар ўз вазифаларини бажариб, Худога хизмат қиладилар. Уларга нима тегишли бўлса, шуни беринг: солиқ йиғувчига — солиқ, бож олувчига — бож, обрўга лойиқ бўлганга — обрў, ҳурмату эҳтиромга лойиқ бўлганга — ҳурмат–эҳтиром. Инсонлар томонидан ўрнатилган ҳар қандай ҳокимиятга, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, бўйсунинглар. Олий ҳоким бўлган шоҳга ҳам, у тайинлаган ҳокимларга ҳам итоат қилинглар. Зеро, ҳокимлар ёмонлик қилганларни жазолаш учун, яхшилик қилганларни эса тақдирлаш учун тайинланган. Сиз ҳақиқатни билмаган нодон одамларнинг оғизларини қилган яхшилигингиз билан ёпинглар, чунки бу Худонинг хоҳишидир. Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай ҳаёт кечиринглар. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар.
Выбор основного перевода