Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир. Исо бу гапларини айтиб бўлгандан кейин, оломон Унинг таълимотидан ҳайратга тушди. У она шаҳрига келиб, синагогада одамларга таълим берди. Одамлар эса ҳайратга тушиб дедилар: — Бу Одам шунча доноликни ва мўъжиза кўрсатиш қудратини қаердан олган экан–а? Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари буни эшитиб, Исони ҳалок қилиш пайига тушдилар. Бутун халқ Исонинг таълимотига маҳлиё бўлгани учун бош руҳонийлар билан тафсирчилар Ундан қўрқиб қолдилар.
Выбор основного перевода