Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шу пайт ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўл теккизди. Исо кўпчиликка шифо бергани учун, ҳамма хасталар Исога қўлларини теккизмоқчи бўлиб, У томон ёпирилишарди. Ҳамма одамлар қўлларини Исога теккизишга уринарди, чунки Ундан бир куч чиқиб, ҳаммага шифо берарди. Аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўл теккизди. Шу заҳоти қон кетиши тўхтади. Одамлар: “Бутрус йўлдан ўтаётганда, унинг сояси буларнинг устига тушсин”, деб хасталарни кўчаларга олиб чиқишарди. Уларни чорпояларга, тўшакларга ётқизиб қўйишарди. Худо Павлус орқали ғаройиб мўъжизалар кўрсатар эди. Павлуснинг танасига теккан рўмолча ёки кийимлар хасталарга теккизилганда, улар хасталикларидан шифо топар, улардан ёвуз руҳлар чиқиб кетарди.
Выбор основного перевода