Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди. Исо бу гапларини айтиб бўлгандан кейин, оломон Унинг таълимотидан ҳайратга тушди. Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб боришди. Шаббат куни Исо синагогага кириб, таълим бера бошлади. Одамлар ҳайратланиб, бир–бирларидан сўрай бошладилар: — Бу нимаси? Ҳокимиятга эга бўлган янги таълимот–ку! У ёвуз руҳларга буйруқ беради, ёвуз руҳлар эса Унга бўйсунади–я! Улар ўзаро шундай деб айтишарди: — Бу Юсуфнинг ўғли Исо–ку! Ота–онасини таниймиз, қандай қилиб: “Мен осмондан тушдим”, деб айтишга ҳадди сиғди?! Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди: — Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?! Улар ҳайрат ва ҳаяжон ичида: “Қаранглар, гапираётган бу одамлар Жалилаликлар–ку! — деб хитоб қилдилар. — Қандай қилиб ҳар биримиз туғилган юртимизнинг тилларини эшитяпмиз? Орамизда Парфиядан, Мидия, Элам, Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понтус ва Асиядан келганлар бор. Фригия, Памфилия, Миср, Ливиянинг Киринеяга яқин ерларидан келганлар ҳам бор. Баъзиларимиз Римдан келганмиз, биз яҳудийлармиз, орамизда яҳудий динига кирган Римликлар ҳам бор. Баъзиларимиз Крит ва Арабистондан келганмиз. Шундай бўлса–да, улар Худонинг қилган қудратли ишлари тўғрисида бизга ўз тилларимизда гапириб бераётганини эшитиб турибмиз.”
Выбор основного перевода