Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳатто қариндошларинг ҳам сендан юз ўгирди, Ўз оиланг сенга хиёнат қилди. Овози борича сенга дўқ урди. Улар сенга ширин гапиришса ҳам, Уларнинг сўзларига ишонма.” У: “Пайғамбар ўз юртида эътибор топмайди”, деб таъкидлаганди. Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар. Мен Қуддусга қайтиб келганимдан кейин, Маъбадда ибодат қилаётганимда, менга бир ваҳий келди. Мен Раббим Исони кўрдим, У шундай деди: «Тез бўл, Қуддусдан зудлик билан кет! Бу ердаги одамлар Мен тўғримда берган гувоҳлигингни қабул қилмайдилар.» Мен эса: «Ё Раббий! — дедим. — Мен синагогаларга бориб, Сенга ишонган одамларни қамаб, калтаклаганимни улар яхши биладилар. Шоҳидинг Стефан ўлдирилганда, мен ўша ерда эдим, унинг ўлдирилишини маъқуллаб, уни ўлдираётганларнинг кийимларига пойлоқчилик қилиб турган эдим.» Раббим Исо менга: «Кетавер, — деди. — Сени узоқдаги ғайрияҳудийларнинг олдига юбораман.»” Халқ Павлусга қулоқ солиб турди. Аммо у шу гапини айтиши биланоқ, улар овози борича, шовқин солди: — Йўқотинглар уни! Ўлдиринглар! У яшашга лойиқ эмас! Улар бақир–чақир қилиб, кийимларини отиб, ҳавони чанг–тўзон қилиб юбордилар.
Выбор основного перевода