Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир! Исо оломонга гапираётганда, онаси билан укалари Уни ташқарида кутиб турган эдилар. Улар Исо билан гаплашмоқчи эдилар. Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар Исони чақириб келиш учун одам юбориб, ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туришди. Исо улар билан Носирага қайтиб кетди. Доим ота–онасига итоат қилди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб қўйди. Исо улғайиб, йиллар ўтган сари доно бўлиб борарди. У Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонарди. Улар ўзаро шундай деб айтишарди: — Бу Юсуфнинг ўғли Исо–ку! Ота–онасини таниймиз, қандай қилиб: “Мен осмондан тушдим”, деб айтишга ҳадди сиғди?! Сизлар — Масиҳга ишонганлар учун бу тош қимматбаҳодир. Аммо ишонмаганларга Муқаддас битиклардаги шу сўзлар тўғри келади: “Бинокорлар рад этган тош Бинонинг тамал тоши бўлди. Баъзилар бу тошга қоқинади, Унинг дастидан йиқилади.” Имонсизлар Хушхабарни рад этиб, итоатсизлик қилганлари учун қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди.
Выбор основного перевода