Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ўша кунларда яна кўп одам йиғилди. Уларнинг ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойиб қоладилар. Уларнинг баъзилари узоқ ерлардан келганлар. Шогирдлари бунга жавобан: — Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди. — Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита, — деди шогирдлар. Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукурлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди. У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди. Исо уларни жўнатгандан кейин,
Выбор основного перевода