Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар. “Нима учун?” деб сўрайсиз. Чунки сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Худо сизларни бир тану бир жон қилган–ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй фарзандларни кутяпти. Фоҳиша билан қовушган у билан бир тан бўлишини билмайсизларми?! Муқаддас битикларда: “Иккаласи бир тан бўладилар”, деб ёзилган–ку! Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бу буюк сирдир, энди бу сир Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир.
Выбор основного перевода