Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади. Шу боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. Сизларга айтиб қўяй: агар сизларнинг солиҳлигингиз Таврот тафсирчилари ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, сизлар ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар. Исо: — Тавротда бу тўғрида нима ёзилган? Сиз нима деб тушунасиз? — деб сўради.
Выбор основного перевода