Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Лекин Мен сизларга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажрашган хотинга уйланса, зино қилган бўлади. Ким ўз хотини билан ажрашиб бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эри билан ажрашган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади. Шунинг учун ҳали эри тирик бўлган хотин бошқа эрга тегса, у зинокор деб ҳисобланади. Аммо эри ўлса, хотин ўша қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тегса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди. Қуйидаги амр эса уйланган ва эрга текканларга берилган. У мендан эмас, Раббимиз Исодандир: хотин эри билан ажрашмасин. Ажрашган бўлса, бошқа эрга тегмасин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотини билан ажрашмасин.
Выбор основного перевода