Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб боришди. Шаббат куни Исо синагогага кириб, таълим бера бошлади.
У синагогаларда таълим берарди, ҳамма Уни мақтарди.
Исо Шаббат куни хастага шифо бергани учун синагога бошлиғи аччиқланиб, оломонга шундай деди: — Ишлаш учун олти кун бор. Шифо топмоқчи бўлсангиз, Шаббатдан бошқа куни келинглар.
Исо Таврот тафсирчиларидан ва фарзийлардан сўради: — Қонунимизга кўра, Шаббат куни одамга шифо бериш мумкинми ёки йўқми?
фарзийлардан баъзилари: — Кўзларингни очган Одам Худодан эмас, чунки У Шаббат кунига риоя қилмаяпти, — дедилар. Бошқалари эса: — Гуноҳкор одам бундай мўъжизали аломатларни қандай қила олади? — дейишди. Шундай қилиб, ораларида келишмовчилик пайдо бўлди.
Исо унга жавоб бериб деди: — Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим.