Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо буларни айтиб бўлгач, ёнида турган Маъбад миршабларидан бири Исонинг юзига бир шапалоқ уриб, деди: — Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб берасанми? Павлус унга деди: — Худо албатта сизни уради, эй оқланган девор! Сиз қонунга кўра, мени ҳукм қилгани ўтирибсиз–ку! Нега энди қонунни бузиб, мени уришга амр беряпсиз?! Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар. Ундан кўра, ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳатто ҳийла–найранглардан зарар кўриш сизлар учун афзалроқ бўлмасмиди? Бир–бирингиз билан даъволашишнинг ўзи сизлар учун тамоман мағлубият–ку! Эгангиз Худо сизга берадиган юртдаги шаҳарларингизнинг бирида Исроил халқидан бирортаси камбағал бўлса, унга нисбатан бағритошлик қилманг, зиқна бўлманг. Унга сахийлик билан қарз беринг, бунинг учун ачинманг. Шунда Эгангиз Худо ҳар бир ишингизга барака беради. Дангасанинг куни баднафслик билан ўтади, солиҳ эса аямасдан беради.
Выбор основного перевода